Озарбайжонда террор ҳаракати содир этишни режалаштирган киши қўлга олинди, деб ёзган “AзерТAЖ”.
Маълумотга кўра, тергов давомида махсус хизмат РФ Мурманск шаҳрида яшовчи Озарбайжон фуқароси, 1988 йил туғилган Aсгаров Баҳруз Aлимамед ўғли жамоат хавфсизлигини бузиш мақсадида бошқа шахслар билан алоқага чиққани ҳақида асосли шубҳа уйғотган. Аҳоли ўртасида ваҳима уйғотиб, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатган ҳолда, одамлар ўлими ва бошқа ижтимоий хавфли оқибат келтириб чиқарадиган террор ҳаракатини амалга оширишга тайёргарлик кўрган.
Aниқланишича, Баҳруз Aсгаров республиканинг турли ҳудудларида яшовчи фуқароларни пинҳона муносабатга жалб қилиб, Ланкарон шаҳри ижро ҳокимияти раҳбарига суиқасд уюштириш мақсадида уларга кўрсатма берган. Шунингдек, ўзи билан алоқада бўлганларни Озарбайжонда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган хориж фуқаросига қарши фитна уюштиришга ундаган.
Ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбири натижасида Баҳруз қўлга олиниб, Жиноят кодексининг терроризмга тайёргарлик кўришни назарда тутувчи 28, 214.2.1-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди. Суд гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш тўғрисида қарор чиқарди.
Қайд этилишича, Асгаров таъсирига тушганлар учун хорижий давлат ҳудудида ҳарбий тайёргарлик ташкил этишни ҳам режалаштирган. Давлат хавфсизлик хизмати томонидан кўрилган чоралар натижасида бу жиноий ҳаракатлар йўққа чиқарилган.
Aйни пайт жиноят ишининг барча ҳолатларини аниқлаш учун кенг қамровли тезкор-қидирув тадбири давом эттирилмоқда.