_
– Москва яқинида содир этилган террор ҳаракати бизни болаларимиз тарбияси ва таълимига жиддий эътибор қаратишга чақиради, – деди Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбир иштирокчилари қаршисида сўзга чиққанда. – Бу шармандали ва даҳшатли ҳодиса барчамизни, айниқса ота-оналарни яна бир бор бола тарбиясига ўта жиддий эътибор қаратишга чақиради. Биз ўсмир-ёшларни хавфли гуруҳлар таъсиридан эҳтиёт қилиб, фарзандларимиз тожик миллатига, суверен давлатимизга, ўз ота-оналари номига доғ туширишига йўл қўймаслигимиз керак.