Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, ЖСТнинг Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги битими доирасида маълумот алмашиш ва СТТ масалалари бўйича хабар бериш функцияларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон Стандартлар институти тузилмасида ходимларнинг Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази ташкил этилади.

Ахборот марказига республикада техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-доидаларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалиётда қўллаш бўйича ЖСТ котибияти, ЖСТга аъзо давлатлар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ахборот алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш вазифалари юклатилади.

Қарор билан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги ҳамда Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Уларда:

эксперт комиссиясини шакллантиришнинг умумий қоидалари;

эксперт комиссиясининг вазифа ва ҳуқуқлари, комиссия аъзоларининг мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

эксперт комиссияси фаолиятини ташкил этиш, комиссиянинг ишчи органлари ваколатлари;

ишлаб чикилган техник регламентлар, уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби;

Ахборот маркази фаолиятининг асосий йўналиши;

ЖСТ Котибиятига ва бошқа манфаатдор томонларга хабарномаларни тайёрлаш ва тақдим этиш тартиби;

ЖСТга аъзо мамлакатлардан СТТ соҳасида ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган ёки қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва муҳокама қилиш тартиби;

ЖСТнинг СТТ бўйича хабарномаси шакли, уни тўлдириш йўриқномаси тартиби белгилаб берилган.

 

ЎзА