Озарбайжонда бокс бўйича ўтаётган халқаро турнирнинг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафари рингга кўтарилди. Афсуски, улар орасида Қодир Ахтамов, Самандар Жалолов ва Одилжон Аслонов имкониятни бой бериб қўйди.

Мусобақанинг -57 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Худойназар Файзов мезбонлар вакили Умид Рустамовни 3:2 ҳисобида таслим этган бўлса, вазни 60 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Саят Илясов бошқа бир мезбон боксчи Рамазан Абдуллаевни 5:0 ҳисобида енгди. Ушбу вазндаги иккинчи боксчимиз Бахтиёр Асадов ҳам озарбайжонлик Мақсуд Ҳасметовни 3:2 ҳисобида таслим қилди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Абдуллоҳ Маъдаминов, Бекзод Ҳамидов, Раҳматилла Бойматов ва Фазлиддин Эркинбоев каби чарм қўлқоп усталаримиз ғалабани қўлга киритган ҳолда навбатдаги босқичга йўл олди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА