Россия пойтахтида ўтаётган «Самбо асосчилари кубоги» мусобақалари Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” мажмуасида содир этилган террорчилик ҳаракати туфайли тўхтатилди.

Мусобақанинг биринчи кунида бўлиб ўтган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та медални қўлга киритди.

Маҳоратли самбочиларимиздан Сардор Олимжонов, Неъмат Ёқубов, Фароғат Нурмаматова, Мухлиса Қодирберганова ва Индира Елмуратова ўз вазнларида шоҳсупадан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, содир этилган нохуш воқеа сабабли кеча Россия Федерациясида мотам куни бўлди. Мамлакатда ўтказилиши кўзда тутилган барча оммавий тадбирлар, хусусан, спорт мусобақалари, кўнгилочар шоулар, концертлар, оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Т. Рўзиев, ЎзА