Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 2023 йил 12 декабрдаги ижро ҳужжатига асосан, фуқаро Д.Жуманиязовани Хўжайли тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимидаги олдинги иш ўрнига тенглаштирилган ўринга тиклаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ, ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш ҳақидаги судларнинг ижро ҳужжатлари Бюро органларига тақдим этилмасдан аввал иш берувчи ташкилотга топширилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Шу сабабли, фуқаро Д.Жуманиязова суднинг ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаб беришни сўраб, Хўжайли тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига топширган.

Хўжайли тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими  суд қарори ижросини таъминламаган. Шу сабаб фуқаро Д.Жуманиязова Бюронинг Хўжайли туман бўлимига мурожаат қилиб, ҳужжат ижросини таъминлаб беришни сўраган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Давлат ижрочиси Хўжайли тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғига ижро ҳужжати ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берган. 2024 йил 1 мартдаги буйруқ асосида, фуқаро Д.Жуманиязова ўзининг аввалги иш ўрнига тенглаштирилган лавозимга ишга тикланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.