Суд ходимлари ҳашарда

338

Халқимизда “ҳашар” деб номланган ажойиб анъана бор. Бу одат йиллар ўтсада ўз аҳамиятини йўқотмайди. Боиси ҳашарда халқимизнинг бирлиги, аҳиллиги намоён бўлади. Баҳор келиши билан Наврўз байрами арафасида барча ҳудудларда умумхалқ ҳашарлари ташкил этилиб, ариқлар тозаланади, дарахтларга шакл берилиб таги оқланади, янги кўчатлар экилади, қабристонлар обод қилинади, ҳудудлар чиқиндилардан тозаланади. Зотан, айнан ҳашар йўли билан амалга оширилган ободонлаштириш ва тозалаш ишлари боис шаҳару қишлоқларимиз ўзгача чирой ва тароват касб этади.

Қорақалпоғистон Республикаси суди ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди жамоалари ҳам мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол қатнашмоқда.

Жамоа аъзолари томонидан теварак-атрофни тозалаш, дарахтларга шакл бериш, ниҳоллар ва гул кўчатлари ўтқазиш каби ишлар уюшқоқлик билан бажарилди. Ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфиятда ўтган ҳашарда жамоанинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири