ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан «Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълим  вазири ўринбосарлари, вазирликнинг бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида ўтган 2023 йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимида бугунги кунда жами 2500 таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 722 таси умумтаълим мактаби, 18 таси «Баркамол авлод» болалар мактаби, 1760 таси мактабгача таълим ташкилотидан иборат.

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган барча саволларига вазирликнинг тегишли мутахассислари томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА