ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ўқувчи ва ўқитувчиларнинг билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш маркази фойдаланишга топширилди.

Марказ зарур жиҳозлар ҳамда 150 дона замонавий компьютер билан таъминланган. Асосийси, ахборот технологияларидан фойдаланиш имконияти ва интернет тармоғининг хизмат кўрсатиш тезлиги юқори. Бу ерда ўқувчи-ёшлар ўртасида информатика ва ахборот-технологиялари бўйича билимлар беллашувлари, фан олимпиадалари, шунингдек, педагог-ходимларнинг билим ва кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари ўтказилади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА