“Анадолу” хабар беришича, Рамазон ойи муносабати билан Куба Президенти Мигель Диаз-Канель мамлакат пойтахти Гаванада исломий давлатлар элчилари билан учрашув ўтказди.
– Муборак Рамазон ойи муносабати билан араб ва ислом давлатларининг Кубада аккредитациядан ўтган элчилари билан учрашдик, – дейилган мамлакат раҳбари баёнотида. – Фаластин халқи учун оғир ушбу дамда тинчлик, фаровонлик тилаб, эзгу тилаклар билдирдик.