“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси муқаддас Рамазон ойи даврида Тошкентдан Дубайга ва ортга қайтувчи йўналишлар авиачипталари нархи туширилгани ҳақида маълум қилди.

Ушбу даврда Тошкент-Дубай йўналиши бўйича авиачипта нархи 1 миллион 346 минг сўмни, иккала томонга эса, яыни Тошкентдан Дубайга ва ортга қайтувчи йўналиш бўйича авиачипта нархи 2 миллион 729 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Бирлашган Араб Амирликларида хвиза олмасдан 30 кунгача бўлишлари мумкин.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА