Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Фуқаро Х.Б. фуқаро Н.Х.га Беруний тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмасида ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилади. Шунинг эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири