“Раҳбар аёллар” Ўзбекистон-Германия халқаро таълим маркази фаолияти йўлга қўйилди

317

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “Раҳбар аёллар” Ўзбекистон-Германия халқаро таълим маркази фаолиятини йўлга қўйди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида масъул идора ва ташкилотлар раҳбарияти, вакиллари, Германия ва Франция элчихонаси ҳамда GIZ вакиллари, лидер хотин-қизлар, илмий тадқиқотчилар ҳамда ОАВ иштирок этди.

Таълим маркази мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий соҳадаги билим, кўникмаларини ошириш, давлат хизматида ўзаро тажриба ва малака алмашишда ягона ижтимоий мулоқот майдонини яратиш орқали уларнинг узлуксиз касбий, шахсий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

Марказ фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан “Давлат хизматида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш: лидер аёлларни шакллантириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш” мавзусида илмий-амалий семинар ҳам бўлиб ўтади.

 

Н.Абдураимова, ЎзА