Тошкент вилоятининг 19 729,41 гектар ер майдони Тошкент шаҳри таркибига ўтказилди.

Яъни, Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,32 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар ер майдонлари Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилади.

Бу ҳада Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Aввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори лойиҳага кўра, Тошкент шаҳрида 20 минг гектар майдонда жойлашган 13 та туман пайдо бўлиши ҳақида хабар берилганди. Кеча, 13 март куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши Тошкент вилоятидан 19 729,41 гектар ерни Тошкент шаҳрига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Гап Юқори Чирчиқ туманидаги 17323,31 гектар (шундан 11147,29 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ва Ўрта Чирчиқ туманидаги 2406,1 гектар (шундан 1758,41 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ташкил этилган) Янги Тошкент тумани ҳудудига ўтказилиши ҳақида бормоқда.

Қайд этилишича, Юқори Чирчиқ туманидаги 33 та аҳоли пунктлари ва маҳаллалари, шундан 20 таси тўлиқ, 13 таси қисман, 7 таси Ўртачирчиқ туманидаги 4 таси тўлиқ, 3 таси қисман аҳоли пунктлари ва маҳаллалари Тошкент шаҳри тасарруфига ўтказилади.

Ш. Маматуропова, ЎзА