Жорий йилнинг 15 апрель – 3 май кунлари Қатар футбол майдонларида «Париж-2024» Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Тимур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогининг «D» гуруҳида Вьетнам, Кувайт, Малайзия терма жамоалари билан Олимпиада йўлидаги баҳсларда майдонга тушади.

Мазкур кубок ўйинлари олдидан март ойининг сўнгги кунларида ташкил этиладиган ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўқув-машғулот йиғинини Доҳада ўтказади. Ушбу йиғин доирасида ёшлар терма жамоамиз Қатар U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Шу муносабат билан Тимур Кападзе Қатарда ўтадиган ўқув-машғулот йиғинида қатнашадиган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари рўйхатини эълон қилди.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА