ХХРнинг Вашингтондаги элчихонаси расмий вакили Ли Пэнъюй “РИА Новости”га айтишича, Хитой АҚШнинг Тайвань билан ҳарбий алоқани мустаҳкамлаш ва оролни қуроллантиришга уринишини қоралайди.

– Тайвань масаласи Хитойнинг асосий манфаати нуқтаи назаридан ўта муҳим ва биринчи навбатдаги қизил чизиғи ҳисобланади, – деди Пэнъюй.

Дипломат таъкидлашича, Пекин Вашингтонни ташқи сиёсатда “Ягона Хитой тамойили”га чин дилдан амал қилиш, орол билан ҳарбий йўналишда ҳар қандай алоқани, жумладан Тайванни қуроллантиришга уринишни тўхтатишга чақиради.

Ўз навбатида Пентагон вакили бундан аввал “РИА Новости” саволларига жавоб бераркан, шундай деди:

– Муассаса америкалик махсус хизмат вакиллари Тайванда эканини тасдиқламайди, бироқ АҚШнинг орол билан ҳамкорлиги Материк Хитойдан келаётган таҳдидга қарши туришга йўналтирилган.