Архивнинг янги биноси

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида икки йил аввал туман давлат архиви идорасига ажратилган қаровсиз ётган бино қисқа фурсат ичида замонавий кўринишда таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Амударё тумани давлат архиви иш бошлаган янги бинода барча зарур шароитлар яратилган.
11.jpg
– Туман давлат архиви учун ажратилган бино 466 миллион сўм бюджет маблағи ҳамда 104 миллион сўм муассасанинг ўз маблағи ҳисобидан таъмирланиб, реконструкция қилинди, – дейди Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори У.Аъламов. – Бинода архив фондини сақлаш ва фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар мавжуд. Энг муҳими, бу бино ўзининг замонавий кўриниши билан Манғит шаҳри кўркига кўрк бўлиб қўшилди.
10.jpg
Бино фойдаланишга топширилиши маросимида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қ.Сариев сўзга чиқди.

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА