Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинади (қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари бундан мустасно):

солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

ЎзА