Хитойнинг Шандон провинциясида жойлашган Тайян шаҳридаги “Taishan International“ мажмуасида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида “Париж-2024″ ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнири бошланди.
Икки кун давом этадиган ушбу квалификацион турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили – Жасурбек Жайсунов (-80 кг.) ҳамда Озода Собиржонова (-67 кг.) иштирок этади. Ушбу мусобақада ярим финал беллашувларида ғалаба қозонган таэквондочилар лицензияга эга чиқиши муносабати билан финал беллашувлари ўтказилмайди.
Мусобақанинг илк кунида Жасурбек Жайсунов чорак финалда Ва Митона (Камбожа)ва Вайл Ал Фарраж (Сурия) учрашуви ғолиби билан, Озода Собиржонова эса ярим финалда Ти Кием Бак (Вьетнам) ҳамда Моҳру Халимова (Тожикистон) баҳсида ғалаба қозонган таэквондочи билан баҳс олиб боради. Беллашувлар Тошкент вақти билан соат 6:00 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА