Саудия Арабистони Подшоҳлиги ахборот агентлиги – SPA мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатдаги Фавқулодда ва мухтор элчисини қабул қилгани ҳақида хабар берди.

Мақолада Саудия мулозими Валид бин Абдулкарим Ал-Ҳурайжий вазирликнинг Ар-Риёд шаҳридаги идорасида миссияси муддати тугаши муносабати билан Улуғбек Мақсудовни қабул қилгани ёритилган.

Суҳбат чоғида дипломатимизнинг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракати юқори баҳоланиб, мезбон унинг келгуси фаолиятига муваффақият тилагани таъкидланган.

М.Пирматова,

ЎзА