“LOT Polish Airlines” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди.

Бугун Тошкент халқаро аэропортида авиакомпаниянинг Варшава- Тошкент йўналишида илк мунтазам парвозни амалга оширган ҳаво кемаси тантанали равишда кутиб олинди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабарида.

Варшава-Тошкент-Варшава йўналишидаги авиақатновлар март ойида ҳафтасига 3 маротаба, апрель ойидан 4 маротаба амалга оширилиши режа қилинган.

Ушбу рейслар Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасидаги туристлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.

 

М.Мадаминова, ЎзА