Кўҳна қитъа парламенти Европа Иттифоқини Арманистон билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.
– Арманистон КХШТга аъзоликни қайта кўриб чиқаётган бир шароитда ЕИ билан Ереван ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш жуда долзарб, – дейилган ЕП қабул қилган резолюцияда.
Депутатлар ЕИни Арманистоннинг Европа тинчлик жамғармаси орқали ёрдам бериш бўйича сўровини ижобий ҳал қилишга чақирган.
Аввалроқ Бош вазир Никол Пашинян “Агар КХШТ Ереван томонидан мамлакат ҳудуди яхлитлиги бўйича кўтарилган масалага жавоб бермаса, Арманистон ташкилотдан чиқади”, дея баёнот берган эди.