Сайхунободда ҳам яширин иқтисодиётни “соя”дан чиқариш ва иш ўринларини расмийлаштириш бўйича ишларни фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Бунда, маҳалла ҳудудидаги тадбиркорлар «соя»дан чиқиб, расмий иш ўрнини кўпайтирса, даромад солиғидан қўшимча тушумнинг 50 фоизи ўша маҳалла ихтиёрида қолади.

Тумандаги мол-мулк ва ер солиқларининг 10 фоизи ҳам маҳалла бюджетида қолади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

ЎзА