Бугун Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборт-таҳлил маркази ҳамда Миср ТИВ ҳузуридаги Дипломатик тадқиқотлар институти раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида ўзаро муносабатни ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди. Томонлар тажриба алмашиш, биргаликда тадқиқот ўтказиш, қўшма таълим тадбирлари ташкил этиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқладилар.

Халқаро майдонда Миср Араб Республикаси билан шерикликни фаоллаштириш таклифи илгари сурилди.

Мазкур мулоқот икки давлат дўстлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, келгусидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирилди. Қўшма конференция, семинарлар ўтказиш, эксперт алмашинувини изчил амалга ошириш орқали умумий фаолликни оширишга келишилди.

Учрашув Ўзбекистон ва Мисрнинг ўзаро муносабатни чуқурлаштириш, халқаро майдондаги ўзаро англашувни мустаҳкамлашга интилишини яна бир бор тасдиқлайди. Қолаверса, Марказий Осиё билан Яқин Шарқ ўртасидаги барқарор ҳамкорликни ривожлантириш имкониятини кенгайтиради.

Саидмурод РАҲИМОВ, Рустам НАЗАРМАТОВ (сурат), ЎзА мухбирлари