Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида деҳқончилик маҳсулотлари етиштириладиган ерлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, замонавий иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Асосий мақсад эса, бозорларимиз тўкин-сочинлиги ҳамда аҳолини арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қолаверса, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишдан иборат.

Тумандаги “Найманкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Найман агро теплица” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2018 йилда 3,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобидан, Жанубий Корея технологияси асосида иссиқхона ташкил этилган. Бу ерда 100 га яқин аҳоли иш билан таъминлаган. 8,5 гектар ер майдонидаги иссиқхонада етиштирилаётган помидор маҳаллий бозорга чиқарилиши билан бирга, Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА