Истанбулда “Табаррук зиёрат” платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди

253

Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар тилларида юритилувчи “Табаррук зиёрат” платформаси ишга туширилиб, мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилмоқда. Шунингдек, платформага муқаддас қадамжоларнинг интерактив харитаси жойлаштирилган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти котибияти, ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг туризм соҳаси вакиллари ҳамда “Табаррук зиёрат” лойиҳаси доирасида фаолият юритаётган туроператорларга платформа тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда ТДТга аъзо давлатлар доирасида туризм алоқаларини ривожлантириш ва туризм мобиллигини ошириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда иштирокчилар ўз компанияларини таништириб, минтақадаги туризм фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, иштирокчилар ТДТга аъзо давлатларда фаолият юритаётган компаниялар билан бизнес алоқаларини ўрнатиш имкониятига эга бўлди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА