Uzbekistan Airways компания матбуот хизматининг хабар беришича, Наврўз байрами муносабати билан бир қанча маҳаллий йўналишларга қўшимча авиақатновлар жорий этилишини маълум қилди.

Қўшимча рейслар, Тошкент — Нукус — Тошкент — 20 март куни, Тошкент — Бухоро — Тошкент — 20, 21, 24 март кунлари, Тошкент — Урганч — Тошкент — 24 март куни, Тошкент — Фарғона — Тошкент — 21 март куни, Тошкент — Наманган — Тошкент — 24 март куни.

Парвозлар жадвали билан компания сайтида танишиш мумкин. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилганди. У 21−24 март кунлари эконом ва бизнес класс тарифлари учун амал қилади.

 

Ш.Маматуропова,

ЎзА