Янги ёрдам Украинага йил охирида қарши ҳужумга ўтиш имконини беради

307

Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бёрнс баёнот беришича, Конгресс янги ёрдамни маъқулласа, Украинада қарши ҳужумга ўтиш ва “Қримга зарба бериш” имкони пайдо бўлади.

– Янги ёрдам туфайли Украина 2024 йил охири ёки 2025 йил бошида ҳужум қилиш ташаббусини қайтариб олади, – деди у Сенатнинг Разведка қўмитаси йиғилишида сўзга чиқиб. Шунингдек, мамлакат музокарада ҳам кучли позицияни эгаллайди. Агар АҚШ қўшимча ҳарбий техника етказиб беришдан бош тортса, Украина жорий йил каттагина ҳудудини йўқотиши мумкин.