Ўтган ҳафта сешанба куни Эркнер шаҳридаги “Tesla” заводи ҳамда Берлиндаги яна икки туманни ток билн таъминловчи қурилма ёқиб юборилган эди. “Tagesspiegel” нашри ҳодисани қўпорувчилик сифатида баҳолаб, жавобгарликни сўл айирмачи ташкилот – “Вулқон гуруҳи” зиммасига олгани ҳақида хабар тарқатди.
Компания вакили Андре Тириг баёнот беришича, завод туриб қолишидан кўрилган зарар 500 миллион еврони ташкил этган.
“E.dis” энергия компанияси айни пайт қувват таъминоти тикланганини маълум қилди.