Бугун Москвада “Мато ва тўқимачилик материаллари – Интерткань- 2024″ халқаро кўргазмасининг иккинчи кунги тадбирлари ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистоннинг “Haj Tex“,” Samo“, ”Oltin Mato“,” Fayz-M“, ”Monomy“ каби корхоналари иштирок этмоқда.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ахборот хизматига кўра, Ўзбекистон корхоналари стендлари учун умумий ҳисобда 200 квадрат метр майдон ажратилган. Уларда ишлаб чиқарувчиларимиз ип-калавадан тортиб тайёр кийим-кечаклар каби маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу кўргазма МДҲ давлатлари, Италия Хитой, Корея, Туркия, Миср компаниялари учун инновацион тақдимот платформасидир.

 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА