«Оскар-2024»: Қайси фильм энг яхшиси деб топилди ?

295

Бундан 6 ҳафта аввал 96-«Оскар» киномукофоти учун номзодлар эълон қилинган эди. Кеча 10 март куни АҚШнинг Калифорния штатидаги энг йирик шаҳридан бири Лос-Анжелесда «Оскар» киномукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. «Энг яхши фильм» номинацияси 10 та фильмлар ичидан «Оппенгеймер» фильмига насиб этди, унинг режиссёри Кристофер Нолан эса «Энг яхши режиссёр» номинациясида «Оскар»ни қўлга киритди. Шунингдек «Оппенгеймер»да ўйнаган Киллиан Мерфи «Энг яхши актёр» сифатида «Оскар»ни олди, кичик Роберт Дауни эса ушбу фильмдаги иши учун энг яхши иккинчи пландаги актёр сифатида эътироф этилди. Ҳаммаси бўлиб «Оппенгеймер» еттита «Оскар» олди.

«Ташлаб кетилганлар» фильмидаги иши учун Давайн Жой Рендолф энг яхши иккинчи пландаги актриса номинациясида мукофотга сазовор бўлди. «Энг яхши аёл роли» учун Эмма Стоунга «Бахтсиз қашшоқлар» фильмидаги роли учун «Оскар» берилди. Ушбу фильм, шунингдек, энг яхши костюмлар, грим ва соч турмаги, шунингдек, бадиий рассом иши учун киноакадемия мукофотларини ҳам олди.

Режиссёр Мстислав Чернов томонидан суратга олинган «Мариуполда 20 кун» фильми энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм деб топилди.

Энг яхши анимацион фильм учун мукофот Хаяо Миядзакининг «Бола ва қуш» фильмига насиб этди.

Фильмдаги энг яхши қўшиқ учун «Оскар» мукофоти Билли Айлиш ва Финнеас О’Коннеллнинг «Барби»да ижро этган  “What Was I Made For?”  қўшиғига берилди. «Барби» режиссёри Грета Гервиг ва фильмда бош ролни ижро этган Марго Робби «Оскар» мукофотига номзод сифатида қўйилмади.

Нозимбек Мардонов, Дониёр Якубов (видео),ЎзА