ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик мажмуида 20 ёшли ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг илк кунида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича яккалик баҳслари бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувлар натижасига кўра, 1-ўринни Гулистон Пердибоева (Қорақалпоғистон Республикаси) эгаллади. Кейинги ўринлар ҳам қорақалпоғистонлик қизларга насиб этди: Аякўз Жумамуратова, Наргиза Жаксибоева. Яна бир 3-ўрин соҳибаси Самира Шокирова (Жиззах) бўлди.

Ўғил болалар ўртасида кечган баҳслар яна ҳам қизиқарли тус олди. Унда 1-ўрин Муса Аймуратовга насиб этди. Кейинги ўринларни ҳам қорақалпоғистонлик қиличбозлар бўлиб олишди: Алпомиш Ўроқбоев ва Азизбек Давлатназаров. Яна бир 3-ўрин эгаси Нурсултон Кенесбоев (Миллий қиличбозлик клуби) бўлди.

Чемпионат баҳсларининг иккинчи кунида жамоавий баҳслар ўтказилди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда 1-ўрин “Тошкент-2” жамоасига насиб этди. 2-ўринни эса “Тошкент-1” жамоаси олди. 2 та 3-ўринни Қорақалпоғистоннинг 1- ва 2-жамоалари эгаллади.

Ўғил болалар ўртасида жамоавий баҳсларнинг пешқадами яна Қорақалпоғистоннинг 1-жамоаси бўлди. 2-ўрин “Тошкент-1” жамоасига кетди. Иккала 3-ўрин эса Қорақалпоғистоннинг 2- ва “Тошкент-2” жамоалари насиб этди.

Эртага қиличбозликнинг рапира тури бўйича яккалик баҳслари бўлиб ўтади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА