ФОТОРЕПОРТАЖ

Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиздаги таълим муассасаларида ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Бу жараён Қорақалпоғистон Республикаси таълим масканларида ҳам намунали ташкил этилмоқда.

Тахиатош тумани марказидаги 1-умумтаълим мактабида 990 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Бу ерда ўқувчиларнинг пухта билим олиши ва касб-ҳунар ўрганиши учун зарур барча шароит яратилган. Фан ва спорт тўгараклари самарали фаолият юритмоқда.

Ҳозирда масканда 10-11 синф ўқувчиларини касбга йўналтиришга қаратилган дурадгорлик ва тикувчилик машғулотлари доимий тарзда олиб борилмоқда. Амалиёт хоналари зарур жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Шунингдек, 7-синфдан бошлаб ўқувчиларга инглиз тили билан биргаликда, иккинчи тил сифатида немис тили ўқитилмоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА