Жорий йилнинг 3-8 март кунлари Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган халқаро математика олимпиадасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари муносиб иштирок этиб қайтди.
Олимпиаданинг асосий мақсади иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, фундаментал фан билан шуғулланиши учун имконият яратиш ва илм-фан соҳасидаги халқаро алоқаларни кенгайтиришдан иборатдир.
Қорақалпоқ давлат университети математика факультети талабалари 1 та олтин, 2 та кумуш ҳам 3 та бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, жамоавий турда университетнинг биринчи жамоаси кумуш, иккинчи жамоаси бронза медалларига сазовор бўлди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири