ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Кардар” бренди остидаги корхона ёғоч ва темир эшик-ромлар, юмшоқ мебеллар ва темир буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ҳозирда корхонада 10 дан зиёд ишлаб чиқариш бўлими мавжуд бўлиб, умумий ҳисобда 300 га яқин киши меҳнат қилмоқда. Бу ерда йилига 20 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Корхонага молиявий кўмак кўрсатиб келаётган “Туронбанк” АТБнинг кредит маблағи эвазига Хитойдан замонавий ускуна ва технологиялар олиб келинган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Тошкент шаҳри, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги махсус савдо марказлари орқали аҳолига сотилмоқда.

Корхона раҳбари Мурод Шимбергеновнинг таъкидлашича, маҳсулотларни қўшни давлатларга экспорт қилиш бўйича амалий иш олиб борилмоқда.

ЎзА фотомухбири  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар