Чехия пойтахтида ўтаётган «Prague International Chess Festival» турнирининг 6-турида Нодирбек Абдусатторов Рамешбабу Праггнанандхаа билан баҳс олиб борди. Унда ҳиндистонлик шахматчининг қўли баланд келган бўлса-да, ҳамюртимиз турнирдаги етакчилигини давом эттирмоқда.

Мусобақада 4 очко билан пешқадамлик қилаётган Нодирбек турнирнинг 7-турида қора доналарда германиялик Винсент Каймер билан куч синашади.

«Prague International Chess Festival» турнирида Абдусатторовдан кейин 3,5 очко билан 2-ўринда бораётган эронлик Парҳам Магсудлу ушбу турда Видит Сантош Гуджрати билан баҳс юритади.

7-турда шунингдек, Матеуш Бартель – Давид Наварра, Праггнананхаа-Гукеш, Ричард Раппорт- Таи Даи Ван Нгуен учрашувлари бўлиб ўтади.

9 турдан иборат мусобақалар 7 мартга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,ЎзА