Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида айни кунларда Бутунжаҳон ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йирик халқаро тадбирда бизнес, халқаро ҳамкорлик, маданият, фан, таълим, спорт каби жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фаолият юритаётган россиялик ёшлар билан бирга 200 га яқин давлатдан келган ёшлар етакчилари, болалар ташкилотларидан мутахассислар ҳам қатнашмокда.

Шунингдек, тадбирда волонтёр ёшлар, хайрия ташкилотлари ва дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этаётир. Жумладан, Ўзбекистондан ҳам вакил сифатида қатор олий ўқув юртлари талабалари, кўнгилли ёшлар, давлат ташкилотларидан мутахассислар ҳамда ОАВ ходимлари таклиф этилган.

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири. 

Сочи.