Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 миллион доллар миқдоридаги «Мурабаҳа» молиялаштириш битими ва агентлик келишуви имзоланди.
Битим Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Маблағ 24 ойгача бўлган муддатга қулай шартларда икки траншда ажратилади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш, мамлакат аграр секторининг барқарорлиги ва ривожланишини қўллаб-қувватлашга имкон беради.
Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ислом тараққиёт банкининг асосий институти бўлиб, унинг вазифаси Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ўсиш ва савдони ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат.
Ш.Маматуропова, ЎзА