Исроил Ғазо секторида тинчлик ўрнатиш бўйича Мисрда бўлиб ўтадиган музокарага делегация жўнатмасликка қарор қилди, деб хабар тарқатди “New York Times” газетаси исмини ошкор этмаган исроиллик мулозимга таяниб.

“Қатар Бош вазири “Моссад” раҳбари Давид Барнеани ХАМАС Исроилнинг гаровда ушлаб турилганлар рўйхатини бериш бўйича сўровини рад этгани ҳақида хабардор этганидан кейин шундай қарорга келинган”, – деб ёзди газета. 

Аввалроқ “Al Qahera News” телеканали Қатар, АҚШ ва Ғазо секторини бошқараётган ХАМАС ҳаракати минтақада тинчлик ўрнатиш бўйича музокара ўтказиш учун Миср пойтахти Қоҳирага етиб келгани ҳақида хабар тарқатган эди.

ХАМАС маълум қилишича, Ғазода 200-250 киши гаровга олинган. Исроил томони расмий маълумотига кўра, ҳозиргача 112 нафар гаровда ушланган қутқарилган, 30 дан зиёд инсон ҳалок бўлган, деб ҳисобланмоқда. 100 га яқин одам ҳамон гаровда.

Анклав соғлиқни сақлаш тизими маълумот беришича, 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторида 30 410 киши қурбон бўлган, 71 700 киши жароҳат олган.