Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Жайхун Байрамов учрашувида Боку билан Тошкент ўртасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Анадолу” ёзган.

Учинчи Дипломатик форум доирасида кечган мулоқот давомида томонлар иқтисодиёт ва савдо соҳасидаги шериклик кўламини кенгайтириш юзасидан фикр алмашди. Икки мулозим БМТ Иқлим ўзгариши бўйича 29-доиравий конвенция иштирокчилари сифатида конференция сессиясига кўрилаётган тайёргарлик жараёни ҳамда минтақадаги вазиятни ҳам муҳокама қилдилар.