БМТ ҳузуридаги таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи UNESCO агентлиги янги ҳисоботида дунё бўйича 44 миллион ўқитувчи етишмаётганини таъкидлаган.
– Бутун дунёда одамлар сифатли билимга эга, юқори малакали ўқитувчиларга муҳтож, – деган бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. Таъкидланишича, 2030 йилгача касбини тарк этиши мумкин бўлган мураббийларнинг ярмидан кўпини алмаштириш эҳтиёжи пайдо бўлади. Масала глобал муаммога айланмоқда. Масалан, Африка қитъасида ўша пайтга бориб 15 миллион ўқитувчига эҳтиёж сезилади.