Гиёҳванд моддалар топиб олганда ёки бегона шахснинг нимадир яшираётганига гувоҳ бўлганда зудлик билан 102 рақамига қўнғироқ қилиш ёки Telegram бот (@stopnarko_bot) орқали хабар бериш мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, яширилган гиёҳванд моддалар жойлашувини кўрсатиш учун ички ишлар ходимларини кутиш, беркитиб кетилган гиёҳванд моддаларни қўл билан ушламаслик ва ўша жойдан масофани сақлаш лозим. Имкон қадар яқин атрофда кўринган шубҳали одамлар ёки машиналарни эслаб қолиш керак.

Унутманг, гиёҳванд моддалар истеъмоли соғлиқ учун хавфли.

ЎзА