Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда Хоразмда уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
Жорий йилда 119 та кўп қаватли уй қуриб, 3,5 мингта оиланинг яшаш шароитини яхшилаш режалаштирилган. “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил этилиб, 100 та кўп қаватли уй қурилиши бошланади.
Мутасаддиларга Хива шаҳри, Шовот ва Ҳазораспни урбанизация бўйича намунали ҳудудга айлантириш чораларини кўриш топширилди.
ЎзА