Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Хизматларда ўсиш бўлиши учун транспорт инфратузилмасини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Шу боис, Урганч ва мамлакатимизни бошқа шаҳарларига авиачипта нархини арзонлаштириш учун 30 миллиард сўм субсидия берилади.

Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилади.

“Урганч – Хива” троллейбус қатнови оралиқ вақти 2 карра қисқаради, Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.

Урганч аэропорти бошқаруви ва модернизациясига хусусий шерик жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

ЎзА