Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 11,5 триллион сўм кредит йўналтирилиши белгиланди. Бу маблағларни самарали ишлатиш учун ҳар бир туман ва шаҳарни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланади.
Хоразмда Хитой тажрибаси асосида “уй саноати” ривожлантирилади. Масалан, Боғот, Янгиариқ, Янгибозор, Қўшкўпир ва Урганч туманларида жун ва пиллани қайта ишлаш салоҳияти катта, Ҳазорасп, Хива, Тупроққалъа ва Хонқада қўл меҳнати асосида гилам тўқиш оммалашган
Ушбу туманларда ипакчилик ва гиламчилик кооперациялари ташкил қилиниб, камида 10 мингта оила ўқитилади. Уларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Бу тармоққа вилоят бўйича жорий йилда қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади.
ЎзА