Шу муносабат билан бу йили вилоятга 280 миллион доллар инвестиция олиб келиб, ип-калавани қайта ишлашни 60 фоизга етказиш муҳимлиги қайд этилди.
10 миллион доллардан кўп экспорт қилган тўқимачилик корхоналарига айланма учун 5 миллион долларгача кредит берилади.
Уларга чет элдан юқори малакали мутахассислар олиб келиниб, дизайнерлик ва маркетингга ўқитилади, хорижда савдо уйлари очилиб, вилоятдаги тўқимачилик корхоналарига берилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
ЎзА