Судьялар олий кенгаши томонидан тизимда коррупциянинг олдини олиш ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматидан маълум қилишларича, шу йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар доирасида Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл тумани суди (Қорақалпоғистон Республикаси) иш юритувидаги Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланаётган К.О.га енгиллик қилиб бериш эвазига адвокат З.Я.  томонидан  судьяга 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинганлиги ҳолати бўйича маълумотлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жорий йилнинг 29 февраль куни ўтказилган тадбирда адвокат З.Я. судьяга пора бераётганда қўлга олинди.

Айни пайтда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.Абдураимова, ЎзА