1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради? (+видео)

242

Жорий йилнинг 1 мартидан васийликдаги шахснинг мол-мулки билан боғлиқ битимлар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан келишилади. Айрим шахсларга ижтимоий ёрдам ва хизмат кўрсатиш учун мослашувчан иш тартиби жорий этилади.

Бундан ташқари, ногиронлар учун Uzbekistan.travel порталидан фойдаланиш имконияти яратилади.

Шунингдек, 22 турдаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинади.

Хўш, жорий йилнинг 1 мартидан қонунчиликда яна нималар ўзгаради?

М.Турдалиева, У.Тўхтаев (видео), ЎзА