Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаевнинг янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича Амударё тумани тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, улар учун барча қулай шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон учун қабул қилинган фармон ва қарорлар бу борадаги чоралар кўламини янги босқичга кўтармоқда.

Учрашувда айрим соҳа мутасаддиларининг ўз вазифасига эътиборсиз қараши ва бошқа сабабларга боғлиқ учраётган муаммолар атрофида мулоқот қилинди. Ҳар қандай инвестицион, ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантириш борасидаги лойиҳалар ҳар доим қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқлар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири