Тошкентда ХVI “Ипак йўли” солиқ форуми иш бошлади. Анжуманда Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Арманистон, Хитой, Тожикистон, Туркия ва Япониядан келган 60 га яқин мутахассис иштирок этмоқда.

– Кўплаб давлатлар иқтисодиёт ва солиқ идоралари вакиллари Ўзбекистонда йиғилиб, солиқ тизимини такомиллаштириш, замонавийлаштириш масалаларини кенг кўламда муҳокама қиляпмиз, – деди Халқаро солиқ ва инвестиция маркази раҳбари Даниэль Витт. – Дунё рақамли тизимга ўтаётган бир вақтда, масалан, пул ўтказмалари борасидаги ислоҳотлар муҳим, деб ўйлайман.

Тадбир доирасида икки кун давомида минтақавий иқтисодий ривожланиш ва солиқ сиёсати, солиқ базасини камайтириш ва даромадни яширишга қарши курашиш бўйича ҳаракатлар режаси ва бошқа долзарб мавзуларга оид саккизта сессия бўлиб ўтади.

Сардорбек Поёнов,

Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА.